Ҳам саёҳат, ҳам зиёрат

10 Октябрь 2025, 12:11
Университет янгиликлари

Ёшлар билан ишлаш бўлими тюторлари Ш.Эрназарова ва Ш.Чоршанбиев Кимё-биология факультети талабалари билан Қарши туманининг Қовчин қишлоғида жойлашган Абу Муин Насафий мажмуасига ташриф буюришди. Талабалар XI асрда қазилган қудуқ, “Духтархона”, қадимий масжид, музей ва кутубхонани томоша қилиб, Абу Муин Насафийнинг қўлёзма асарлари ҳамда Хитой ипак қоғозига битилган ноёб Қуръони карим қўлёзмаси билан танишдилар. Мазкур ташриф ёшларнинг маънавий дунёқарашини бойитиш, уларни соғлом ғояларга садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилади.