Соғлом муҳит — тоза қўллардан бошланади

10 Октябрь 2025, 12:09
Университет янгиликлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 22-сентябрдаги 370-сонли буйруғига мувофиқ, олий таълим муассасаларида “Тоза қўллар” дастури ижросини ўрганиш мақсадида махсус ишчи гуруҳ Қарши давлат университетида бўлди. Ташриф давомида гуруҳ аъзолари томонидан университетда санитария ва гигиена қоидаларига амал қилиниши, умумий овқатланиш масканларининг ҳолати, шунингдек, тозалик ва тартибнинг сақланиши бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишилди. Мутахассислар томонидан талабаларнинг соғлом ҳаёт тарзини қўллаб-қувватлаш, гигиеник маданиятни ошириш ва хавфсиз муҳитни таъминлаш юзасидан зарур тавсиялар берилди.