
Ижарада яшовчи талабалар шароитлари ўрганилди
10 Октябрь 2025, 12:07
Университет янгиликлари
Ёшлар билан ишлаш бўлими тютори Э.Мустафоев Филология факультети 1-босқич талабалари яшаётган ижара хонадонларини ўрганди. Ташриф давомида талабалар яшаш жойлари, маънавий муҳит, хонадон эгалари билан муносабат ҳамда санитария ва хавфсизлик қоидаларига риоя этиш ҳолати кўриб чиқилди. Ушбу мониторинг талабаларнинг хавфсиз, соғлом муҳитда яшаши ва ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.