Масъулиятли ота-оналик — соғлом жамият пойдевори

10 Октябрь 2025, 12:05
Университет янгиликлари

Тарих факультети хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчиси Оксана Раҳмонқулова Педиатрия йўналиши 1-курс талабалари иштирокида “Масъулиятли ота-оналик” лойиҳаси доирасида маърифий тадбир ўтказди. Тадбир давомида ота-оналик масъулияти, унга тайёргарлик жараёни, ота-оналарнинг репродуктив саломатлиги, педагогик ва психологик малакалари, иқтисодий саводхонлиги ҳамда оиладаги маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш масалалари ёритилди. Мавзу доирасидаги тақдимотлар орқали талабалар ўз билим ва тушунчаларини бойитдилар. Тадбир ёшларни келгусида масъулиятли ота-она бўлишга, оилавий қадриятларни эъзозлашга қаратилганлиги билан аҳамиятли бўлди.