“Тазйиқ ва зўравонликка қаршимиз” мавзусида давра суҳбати

2 Октябрь 2025, 10:48
Университет янгиликлари

Физика факультетида Хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчиси томонидан 1-курс талаба-қизлари иштирокида “Тазйиқ ва зўравонликка қаршимиз” шиори остида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда университет ректорининг Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ш.Карамова ҳамда университет профилактика инспектори Д.Рўзиева иштирок этдилар. Суҳбат давомида талабаларга “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонунларнинг мазмун-моҳияти, шунингдек, мазкур йўналишда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган қонун, қарор ва фармонлар ҳақида батафсил маълумот берилди.