ҚарДУ вакили “Kazan Digital Week” форумида иштирок этди

23 Сентябрь 2025, 04:29
Университет янгиликлари

Қарши давлат университетининг халқаро рейтинглар бўйича мутахассиси Рамис Каримов 17–19 сентябр кунлари Қозон шаҳрида ўтаётган “Kazan Digital Week” халқаро форумида иштирок этмоқда. Тадбирда 76 мамлакатдан 20 мингдан ортиқ иштирокчилар қатнашмоқда. Форум доирасида у Татаристон Фанлар академияси раҳбарияти ва ходимлари билан учрашиб, туркий тилларни асраб-авайлаш ва оммалаштириш ҳамда ҚарДУ қошида Туркий тиллар марказини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди. Шунингдек, “Tatarica” электрон энциклопедияси, “TurkTel” онтолингвистик портали ва “TatSoft” таржима платформасининг яратилиш тажрибаси билан танишди. Бундан ташқари, Каримов “CoolDash”, “VibeTel” ва “Маданий таржима” стартаплари ишлаб чиқувчилари билан учрашиб, замонавий тил ўрганиш мобиль иловаларини яратиш бўйича ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқди. Гуманитар соҳалардан ташқари, у форумда иштирок этаётган Россиянинг йирик IT-компаниялари фаолияти билан ҳам танишиб, ҚарДУ билан ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилди.