
Илм ва маърифат – ёшлар қалбидаги мафкуравий иммунитет
Қарши давлат университетида 1-босқич талабалари учун “Жаҳолатга қарши – маърифат билан кураш” мавзусида учрашув ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Равшанова, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Қарши шаҳар бўлими бошлиғи А.Кенжаев, Қарши шаҳар ИИО ФМБ тезкор ходими, маёр С.Ҳақбердиева, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори О.Кузиев, шунингдек, Ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш бўйича ректор маслаҳатчиси А.Жўраев иштирок этди. Маърузачилар ёшларда ватанпарварлик, тарих ва динимизга садоқатни кучайтириш, мафкуравий иммунитетни шакллантириш зарурлигини таъкидлашди. Зарарли ёт ғоялар таъсирига берилмаслик, фақат илм ва маърифат орқали комил инсонни тарбиялаш мумкинлиги мисоллар билан тушунтирилди. Шунингдек, учрашув давомида ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.