Тарих факультетида 1-босқич талабалари билан учрашув ўтказилди

9 Сентябрь 2025, 09:28
Университет янгиликлари

Тарих факультетида янги ўқув йилини бошлаган талабаларнинг университет ҳаётига тезроқ мослашувини таъминлаш мақсадида мулоқот ташкил этилди. Унда Ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Н.Пардақулов талабаларга ички тартиб-қоидалар, одоб-ахлоқ кодекси ва таълим жараёнининг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот берди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар, шунингдек, ўқув, илмий ва маданий фаолиятга оид фойдали тавсиялар билан танишдилар. Самимий ва мазмунли тарзда ўтган мулоқот ёшларда билим олиш, илмий изланиш ва шахсий ривожланишга бўлган иштиёқни янада кучайтириб, илиқ таассурот қолдирди.