Эълонлар

Д И Қ Қ А Т Э Ъ Л О Н !!! УНИВЕРСИТЕТ ТАЛАБАЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

27 October, 2021

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасининг 2021 йил 12 октябрдаги 23-17-230-сонли хатига асосан, университет талабалари ўртасида инновацион фаолият билан шуғулланиш ва истиқболли стартап-лойиҳаларни яратиш мақсадида:

Талабалар ўртасида 2021 йилнинг 9 ноябрь куни “ЙИЛ СТАРТАП-ЛОЙИҲАЛАРИ” учун

ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

2021/2022-ўқув йилидан бошлаб ҳар ўқув йилида ўтказилади. 

Танловда фақат университет талабалари иштирок этиши ва 1 нафар талаба 1 ёки ундан ортиқ инновацион лойиҳа ва ишланмалар билан иштирок этиши мумкин.

Кўрик-танлов  1 турда ўтказилади:

Тақдимот кўринишида ўтказилиб,  1 инновацион лойиҳа ва ишланма  ҳақида 1 иштирокчи 3 дақиқа давомида тақдимот қилади.

Иштирокчи ўзининг инновацион лойиҳа ва ишланмаси бўйича ишчи гуруҳ аъзолари томонидан берилган саволларга 2 дақиқа давомида жавоб беради. Ишчи гуруҳ томонидан инновацион лойиҳа ва ишланманинг мазмуни, долзарблиги, мақсади, қўллаш соҳалари, тахминий қиймати, самарадорлиги, даврийлигига (ишчи гуруҳ қўшимча қилган ҳолда бошқа жиҳатларига эътибор қаратишлари мумкин) қараб баҳоланади.

Иштирокчилар ишчи гуруҳ томонидан жами максимал 100 баллгача баҳоланиши мумкин.

Кўрик-танлов иштирокчилари якка тартибда иштирок этади ва ҳар бир иштирокчи алоҳида баҳоланади.

Кўрик-танловда 1, 2, ва 3-ўрин ғолиблари сони бир нафардан белгиланади. Кўрик-танловнинг фахрли ўринларда (1, 2, 3-ўринлар) талабаларнинг  эришган натижалари тенг келиб қолса, инновацион ишланмаларнинг  долзарблиги, мақсади, қўллаш соҳалари, тахминий қиймати, самарадорлиги, даврийлигига алоҳида эътибор қаратилади ва ғолиб аниқлаб олинади.

Кўрик-танлов ғолиблари қуйидагича мукофотланади:

1-ўрин  учун базавий стипендия миқдорининг 3 баробари миқдорида;

2-ўрин  учун базавий стипендия миқдорининг 2 баробари миқдорида;

3-ўрин учун базавий стипендия миқдорининг 1 баробари миқдорида 1 марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Танлов якунлари бўйича ғолибларни алоҳида эътиборга лойиқ инновацион ишланмалари учун диплом ва рағбатлантирувчи совғалар тақдим этилади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган иқтидорли талабалар ҳужжатларини 2021-йилнинг 5-ноябрь кунига қадар Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлимига тақдим этишлари мумкин. 

Кўрик-танлов учун тақдим этиладиган инновацион ишланма ва лойиҳалар тақдим этиш намунаси(планшети)ни Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлимидан олишингиз мумкин.

ИҚТИДОРЛИ ТАЛАБАЛАРНИНГ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЛИМИ

Мурожаат учун телефон: (91) 961-97-47 Н.Тошев