Университет янгиликлари

⚡️ Меҳрибонлик уйига ташриф

9 October, 2021

Жорий йилнинг 7 октябрь куни Кимё-биология факультети Микробиология ва биотехнология кафедраси профессор-ўқитувчилари доцент И.Ҳайитов, кафедра катта ўқитувчиси М.Шаропова, З.Зубайдова Қамаши туманидаги 4-сонли меҳрибонлик уйига ташриф буюрдилар. Кафедра профессор-ўқитувчилари университетда олиб борилаётган илмий изланишлар, янги кашфиётлар,  биология ва биотехнология фанларидан олиб борилаётган илмий янгиликлар ҳақида маълумот бердилар. Ташриф давомида, шунингдек, Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларга бадиий китоблар, ўқув-қуроллари ва эсталик совғалари тақдим этилди.