Университет янгиликлари

ҚарДУ талабаси Суҳроб Ражабов жаҳон чемпионатининг финалида!

9 October, 2021

Хабарингиз бор, Италиянинг Сардиния ороли Олбия шаҳрида бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг саралаш баҳслари ўз якунига етиб бормоқда.

Қувонарлиси, ҳозиргина - 100 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган спортчи талабамиз Суҳроб Ражабов финал йўлланмасини қўлга киритди. Суҳроб Ражабов германиялик Килиан Каппелмеерни мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи финалига йўл олди.

Ниҳоят, жаҳон чемпионатининг тўртинчи кунига келиб, Ўзбекистон терма жамоасида ҳам медаль бўлади ва ўйлаймизки Суҳроб жаҳон чемпионига айланади.

Талабамизга омад ёр бўлсин!

Теглар: #jahon chempionati