Университет янгиликлари

⚡️ Малакавий ишлаб чиқариш амалиёти бўлажак мутахассисларнинг касбий ривожланиш омилидир

9 October, 2021

Физика факультети касб таълими(енгил саноат буюмлари конструкциясини ишлаш ва технологияси) йўналиши 4-босқич талабалари жорий йилнинг 6 сентябрь кунидан бошлабСанамМЧЖда малакавий амалиётни бошладилар. Маълумки, мазкур корхона вилоятимизнинг 400дан ортиқ хотин-қизларини иш билан таъминлаб турган, иқтисодиётимизда ўз ўрни ва мавқеига эга бўлган йирик тикувчилик корхоналаридан саналади. Технологик жараён тизимли ташкил этилган ушбу корхонада амалиёт ўтаётган талабалар жараёнларнинг барча босқичларини амалда кузатиб, технологик операцияларни бажаришда бевосита иштирок этмоқдалар.

Корхонанинг тажриба цехида тикувчилик буюмларини лойиҳалашнинг  автоматлаштирилган тизимлари асосида кийим андозаларини тайёрлаш, уларни кўпайтириш ва бўрламаларни қисқа муддатда тайёрлаш жараёнлари амалиётчиларда катта қизиқиш уйғотиб, замонавий билимларни эгаллашларига ёрдам бермоқда. Амалиёт раҳбарлари Ш.Азимова, Ф.Раҳмонов, Й.Даминова, Л.Якубова ва М.Сайдуллаевалар амалиётни янада самарали ташкил этишга  ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.