Университет янгиликлари

⚡️ Назарий таълимнинг амалий натижаси

7 October, 2021

Кимё-биология факультети 4-курс биотехнология таълим йўналиши талабалари ишлаб чиқариш амалиётини ўтамоқдалар. Хусусан, кафедранинг ҳамкорлик шартномаларига асосан, амалиётчилар “Қарши ёғ-экстракция” АЖнинг ишлаб чиқариш бўлимларида, академик М.Мирзаев номидаги Ўзбекистон боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти Қашқадарё филиалида, Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Қашқадарё вилоят бошқармаси санитария-гигиена лабораторияси озиқ-овқат бўлими ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг илмий тадқиқот маркази лабораторияларида назарий таълимда олган билимларини амалиёт давомида мустаҳкамламоқдалар. Битирувчи курс талабаларига Микробиология ва биотехнология кафедраси профессор-ўқитувчилари Р.Чориев, Э.Эшонқулов раҳбарлик қилмоқда.