Миллий қадриятлар – миллат маънавиятининг кўзгуси

24 Февраль 2025, 07:10
Университет янгиликлари

17 февраль куни Ёшлар билан ишлаш бўлими тютори М.Саломова томонидан 1 талабалар турар жойида “Миллий қадриятлар - миллат маънавиятининг кўзгуси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда халқимизнинг асрлардан асрларга ўтиб келаётган миллий қадриятлари хусусида сўз юритилиб, Ватанга муҳаббат, аждодлар хотирасига садоқат, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат кўрсатиш сингари эзгу фазилатлар миллий қадриятларимиз асоси эканлигини таъкидланди. Тадбир давомида ёшлар томонидан ўзлари ёд олган шеърлардан намуналар ўқилди.