
Миллий либосларимиз – аждодларимиз мероси, маданиятимиз тимсоли
24 Февраль 2025, 07:23
Университет янгиликлари
Физика факультетуда "Миллий либосларимиз – аждодларимиз мероси, маданиятимиз тимсоли” мавзусида миллий либослар кўргазмаси бўлиб ўтди. Атлас ва адрасдан тикилган миллий либосларимизда халқимизнинг ўтмиши, урф-одати ҳамда анъаналари, шунингдек, ўзига хос хусусиятлари мужассам. Миллий матоларимизнинг қадимийлиги ҳамда бетакрорлиги учун дунёнинг ҳеч қайси жойида учрамайди. Маънавий-маърифий тадбир аввалида Саноат муҳандислиги кафедраси ўқитувчиси М.Сувонова томонидан қайд этилганидек, бежирим миллий либосда юриш авлодларда урф-одатларимизга қизиқиш уйғотиб, анъаналарни шакллантиришга хизмат қилади. Тадбир давомида факультет талаба қизлари томонидан намойиш этилган миллий ва замонавий либослар йиғилганларга бирдек манзур бўлди.