OTP Group Tashkent Grand Slam турнирида 4 нафар дзюдочиларимиз медалларни қўлга киритишди

Пойтахтимиздаги "Юнусобод" спорт мажмуаси дзюдо бўйича OTP Group Tashkent Grand Slam 2025 турнирига мезбонлик қилди. 

Маълумот учун: бу йилдан эътиборан ушбу мусобақа OTP Group Tashkent Grand Slam деб аталади.
Мазкур мусобақада терма жамоамиз сафида баҳсларга киришган қашқадарёлик дзюдочиларимиз медаллар ва жаҳон рейтинги учун бериладиган қимматли очколар учун татамига чиқди. Жумладан

II - ўрин Арслонбек Тожиев -81 кг
III- ўрин Камолиддин Бахтиёров -60 кг

III- ўрин Муҳриддин Тиловов -66 кг
III- ўрин Нурбек Муртозоев -90 кг

Маълумот ўрнида, Камолиддин Бахтиёров Қарши давлат университети Спорт факультети 4-босқичда таҳсил олади. Шунингдек, Арслонбек Тожиев ва Нурбек Муртозоев ҳам университет собиқ битирувчилари ҳисобланади.