
Гиёҳвандлик – аср вабоси
Гиёҳвандликка қарши курашиш, уларнинг зарарли оқибатларидан кишиларни хабардор қилиш, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш доимий ва муҳим фаолият турларидан биридир. Чунки аср вабоси – гиёвандликка чалинган кимсалар оиласининг тинчи бузилаётгани, фарзандларининг қаровсиз қолаётгани, ўзлари эса саломатлигини йўқотиб, бевақт ўлим топаётгани ҳеч кимга сир эмас. Гиёҳвандлик ёш авлод саломатлиги, ҳаёти учун глобал таҳдид. Бу муаммога қарши курашиш учун ҳамкорлик, бирдамлик, жипслик зарур! Филология факультетида ташкил этилган тадбирда шу ҳақда сўз борди. Тадбирда вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўлими тезкор вакиллари Ш.Салимов, К.Қиёмов, университет профилактика инспектори Д.Рўзиева, факультетнинг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Ж.Бойсунов, Ёшлар билан ишлаш бўлими тюторлари ва талабалар иштирок этди.