Университет янгиликлари

Талабаларга қулайлик

19 July, 2021

2021/2022 ўқув йилида Қарши давлат университети янгиланган қиёфада чирой очади. Аввал хабар берилгандек, айни вақтда 4 та талабалар турар жойи жорий таъмирланмоқда. Шунингдек, қўшимча 2 та талабалар турар жойида капитал-таъмирлаш ишлари жадаллик билан олиб борилаётир. Таъмирлаш ишлари ниҳоясига етганидан сўнг талабаларни турар-жой таъминлаш қамрови жорий ўқув йилида 55 фоизга етади. Куни кеча ҚарДУ ректори Д.Набиев 8-талабалар турар жойида амалга оширилаётган бунёдкорлик, капитал таъмирлаш жараёнини кўздан кечирди. Университет раҳбари қурувчилар билан мулоқот чоғида ҳар бир хоналар шинам, кенг ва ёруғ ҳамда талабалар учун барча қулайликларга эга бўлиши кераклиги хусусида ўзининг кўрсатма, таклиф ва тавсияларини бериб ўтди.