![](/uploads/2025/02/10/img_10022025_061028.jpg)
Алишер Навоий ва Бобур мероси — беқиёс маънавий хазинадир
Ҳазрат мир Алишер Навоийнинг 584 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан Ҳарбий авиация институтида тадбир ташкил этилди. Унда сўз олганлар улуғ мутафаккирларнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутишини таъкидлаб ўтишди. Маърифий тадбирда саҳна кўринишлари билан икки буюк сиймонинг ҳаёти ва ижоди жонли акс эттирилди. Ижро этилган шеърий чиқишлар, рақс ҳамда куй-қўшиқлар томошабинларга эстетик завқ ва маданий ҳордиқ бахш этди. Тадбир сўнгида институти раҳбарияти томонидан тадбирда жонбозлик кўрсатган иштирокчиларга эсталик совғалари топширилди. Адабий-бадиий мусиқий кечада Қарши давлат университети Маънавий ва маърифий ишларни ташкил этиш бўлими бошлиғи, доцент Ш.Акрамов ўз маърузаси билан иштирок этди.