Ижара хонадонлари ўрганилмоқда

10 Февраль 2025, 06:02
Университет янгиликлари

Қарши давлат университетида вилоятлар ва олис туманлардан келиб таҳсил олаётган талаба қизлар талабалар турар жойлари ва ижара уйларида истиқомат қилиб келмоқда. Уларнинг ҳолидан мунтазам равишда хабар олиш, муаммо ва шароитларини ўрганиб бориш тизимли йўлга қўйилган бўлиб, тегишли масъуллар томонидан ижара хонадонларига ташрифлар давомий турда амалга оширилмоқда. Жумладан, куни кеча Математика ва компьютер илмлари, Педагогика ҳамда География ва агрономия факультетларининг Хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчилари Қарши шаҳар Беклар, Алишер Навоий МФЙларида бўлиб, ижарада турадиган талаба қизлар ҳолидан хабар олдилар. Ташрифлар асносида ижара хонадонининг яшаш шароити, иссиқлик тизимининг мавжудлиги ҳамда талабаларнинг дарс тайёрлашлари учун хонадонларда яратилган шароитлар ўрганилди. Хонадон эгалари билан суҳбатлар ўтказилиб, талабаларнинг ижара масъулияти ҳақида эслатиб ўтилди.