![](/uploads/2025/02/10/img_10022025_053049.jpg)
Миллий қадриятлар – бебаҳо бойлигимиз
Замонларнинг баланд-паст довонларидан ўтган сари қадриятлар инсонларни тинчлик-тотувликка, меҳр-оқибатга, эзгуликка, ҳамжиҳатликка чорлайдиган катта маънавий кучга эга эканлиги таъкидланган. Тарих факультетида “Миллий қадриятлар – бебаҳо бойлигимиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда Маънавий ва маърифий ишларни ташкил этиш бўлими бошлиғи Ш.Акрамов, факультетнинг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари М.Каримов, Хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчиси О.Раҳмонқулова,Ёшлар билан ишлаш бўлими тюторлари ва 1 босқич талабалари қатнашди. Ноанъанавий тарзда ўтказилган тадбирда миллий қадриятларнинг аҳамияти ҳақида маърузалар тингланди, шунингдек, Антропология ва этнология йўналиши талабалари томонидан ўзбек миллатининг урф-одатлари ва анъаналарини тарғиб этувчи либослар кўргазмаси, саҳна кўринишлари намойиш этилди.