![](/uploads/2025/02/10/img_10022025_050834.jpg)
Иншолар танловининг минтақавий босқичи бўлиб ўтди
10 Февраль 2025, 05:08
Университет янгиликлари
Қарши давлат университетида “Жадидлар жасорати - миллатимиз фахри” ҳамда “Жадидлар: милиий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзуларида ўтказилган иншолар танловининг минтақавий босқичи бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё ва қўшни Сурхондарё вилоятлари олий таълим муассасаларидан жами 14 нафар (ОТМ босқичида ғолиб бўлган) талабалар иштирок этди. Дастлаб Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази “Талабалар ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш” бўлими бошлиғи Ш.Рахмонов танловнинг мақсад ва вазифалари хусусида батафсил тўхталиб, барча қатнашчиларга омад тилади. Танловнинг натижалари ҳақида кейинроқ маълумот берилади.