![](/uploads/2025/02/10/img_10022025_050326.jpg)
Номли давлат стипендия соҳибларига қандай имтиёзлар берилади?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган, илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланаётган иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-6309-Фармонига кўра Президент стипендияси ва номли давлат стипендиялари давлат ОТМларининг қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олаётган ҳамда республикадаги хорижий олий таълим ташкилотларининг филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотлари бакалавриат босқичи талабалари учун ҳам татбиқ этилади. Хусусан, мазкур таълим муассасаларини тамомлаган Президент стипендияси ёки номли давлат стипендияси соҳиби бўлган талабалар ҳам давлат ОТМ магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассислик бўйича кириш имтиҳонларисиз қўшимча давлат гранти асосида қабул қилинади. 5 февраль куни университет Инкубация марказида ташкил этилган семинарда Иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ш.Иброхимов талабалар учун давлат стипендиялари танловида иштирок этиш, номзодлар учун керакли ҳужжатлар ва нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида батафсил тушунтириш берди.