Маърифат улашиб лойиҳаси меҳмони: Нилуфар Умарова

16 Декабрь 2024, 04:35
Университет янгиликлари

Айни кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида республика Маънавият ва маърифат маркази, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан эзгулик, ахлоқий ғоялар тарғиботига асосланган “Маърифат улашиб” лойиҳасининг навбатдаги тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Жумладан, Қарши шаҳар 28-умумий ўрта таълим мактабида ҳам "Маърифат пойдеворлари" мавзусида ижодий-маърифий учрашув ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Қарши давлат университети доценти, филология фанлари бўйича фалсафа  доктори  Нилуфар Умарова сўзга чиқиб, “Маърифат улашиб” лойиҳасининг мазмун-моҳияти, ундан кутилаётган натижалар, маърифат тушунчасининг инсон онги, билими ва маданиятини оширувчи таълим-тарбия эканлиги, бу борада китобхонликнинг ўрни хусусида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Мулоқот жараёнида Қарши давлат университети Хотин-қизлар билан ишлаш ва психологик маслаҳат маркази бошлиғи Ш.Карамова, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Қашқадарё вилояти жамоатчилик кенгаши фахрийлар кенгаши раиси Ш.Маʼдиев, Мактабгача таʼлим ва мактаб таʼлими вазирлигининг вилоят бошқармаси мутахассиси М.Кенжаев юртимизда ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида мутолаа маданиятини шакллантириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида қилинаётган ишлар хусусида сўз юритишди. Тадбирда Нилуфар Умарова ижодига назар ташланди. Ўқувчилар шоира ижодидан намуналар айтишди ва ўзларини  қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Иқтидорли ўқувчилар маърифатпарвар адиблар сиймосини яратишди. Улар томонидан тайёрланган Чўлпоннинг "Кеча ва кундуз" асарининг театрлаштирилган саҳна кўриниши йиғилганларга катта таассурот уйғотди.