Университет янгиликлари

Талабалар ишлаб чиқариш амалиётида

10 June, 2021

Назарий таълимни амалиёт орқали ишлаб чиқариш билан боғлаш малакали кадрлар тайёрлашнинг муҳим омилидир. Табиий фанлар факультети Микробиология ва биотехнология кафедраси ўқитувчилари З.Зубайтова, Э.Эшонқулов биология таълим йўналиши 3-босқич талабаларига амалиёт раҳбари этиб тайинланган. Ҳозирда талабалар амалиёт раҳбарлари бошчилигида 3 йил давомида ўзлаштирган назарий билимларини амалда қўллаш имконига эга бўлмоқда. Кафедранинг ҳамкорлик шартномаларига асосан талабалар Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Қашқадарё филиали, Академик М.Мирзаев номидаги Ўзбекистон боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти Қашқадарё филиали, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Қашқадарё вилояти бошқармаси Санитария-гигиена лабораторияси озиқ-овқат бўлимларида малакали мутахассислар ҳамкорлигида ишлаб чиқариш амалиётини ўташмоқда.  Таъкидлаш лозим, бундай амалиётлар келгусида ёшлар учун муҳим кўникма ва малака бўлиб хизмат қилади.