Маърифат улашиб лойиҳаси меҳмони: Минҳожиддин Мирзо

16 Декабрь 2024, 04:30
Университет янгиликлари

Қарши шаҳридаги 7-умумтаълим мактабида республика миқёсида давом этаётган “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида "Мен ўзимдан бошқа бўлиб яшолмайман..." деб номланган ижодий учрашув ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси биринчи ўринбосари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, шоир Минҳожиддин Мирзо  ўз ижодий фаолияти ҳамда воҳамиз адабий муҳитидаги ижодий ўзгаришлар хусусида сўз юритди ва янги шеърларидан ўқиб берди. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Ғулом Абдиев, Қарши давлат университети проректори Ойбек Кузиев ҳамда мактаб жамоаси, ўқувчилар-ёшлар иштирок этишди. Тадбир сўнгида мактаб ўқувчилари томонидан тайёрлаган бадиий композицион саҳна чиқишлари иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.