Университет янгиликлари

“Олим ва ёшлар” учрашуви ташкил қилинди

9 June, 2021

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 ноябрдаги “Биотехнологияларни ривожлантириш ва мамлакатнинг биологик хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4899-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Табиий фанлар факультети Микробиология ва биотехнология кафедрасида йўл харитаси тузилган. Харитада белгиланган вазифалар ижроси доирасида жорий йилнинг 8 июнь куни “Олим ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди. Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Микробиология институти катта илмий ходими, биология фанлари бўйича фалсафа доктори Н.Азимова таклиф қилинди. Мулоқотда давомида Н.Азимова Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Микробиология институти тарихи, институтнинг лабораториялари ва унда олиб борилаётган замонавий микробиологик ва биотехнологик илмий тадқиқот ишлари, илмий фаолиятнинг серқирра ва сермазмун жиҳатлари бўйича талаба-ёшларга кенг маълумот берди. Шунингдек, тил ўрганиш малакасига эга бўлишлари дунё ҳамжамиятидаги илм-фан ютуқларига эришишларига асос бўлишини таъкидлади. Учрашув қизғин савол-жавоб тарзида ўтди.