Ёшлар коррупция ва кибержиноятчиликка қарши

30 Ноябрь 2024, 10:11
Университет янгиликлари

Иқтисодиёт, География ва агрономия, Филология, Спорт ва Тарих факультетларида “Ёшлар коррупция ва кибержиноятчиликка қарши” мавзусида тарғибот тадбирлари ўтказилди. Маърузаларда коррупцияга қарши таълим ёшларда бу иллатга қарши дунёқараш, ахлоқий эътиқод, ҳис-туйғуни шакллантириш ва шу билан биргаликда коррупция ҳақидаги тасаввурларни янада кенгайтиришга имкон бериши таъкидланди. Шунингдек, кибержиноятчилар тузоғига тушиб қолмаслик, шахсий маълумотларни ҳеч кимга бермаслик, банк пластик карталари билан боғлиқ маълумотларни бегоналарга маълум қилмаслик, таваккалчиликка асосланган турли қимор ўйинларида иштирок этмаслик юзасидан тушунчалар берилди. Тадбирлар якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.