“Мен севган асар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

30 Ноябрь 2024, 10:10
Университет янгиликлари

1-сонли талабалар турар жойида “Китобхон она – китобхон бола” шиори остида “Мен севган асар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда Хорижий тиллар факультети талаба-қизлари ўзлари севиб ўқиган асарлари бўйича фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Университет Хотин-қизлар билан ишлаш ва психологик маслаҳат маркази бошлиғи Ш.Карамова, факультетнинг Хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчиси Н.Суярова иштирокчиларнинг китобхонлик маҳоратини юқори баҳолашди.  Айтиш мумкин, ушбу давра суҳбати ёшларнинг ижтимоий-маънавий фаоллигини ошириш, китобхонлик маданиятини  юксалтириш, миллий  адабиётимиз  ва жаҳон  адабиётининг энг яхши намуналарини кенг тарғиб қилиш, миллий ўзликни англаш, Ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига  дахлдорлик, фидойилик ҳиссини қарор топтиришга қаратилганлиги билан аҳамиятли бўлди. Тадбир якунида фаол қатнашчилар тақдирланди.