Университет талабалари халқаро олимпиадада иштирок этмоқда

30 Ноябрь 2024, 10:06
Университет янгиликлари

25-30 ноябрь кунлари Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида жойлашган Махтумқули номидаги Туркман давлат университетида талабалар ўртасида кимё фани бўйича III халқаро олимпиада бўлиб ўтмоқда. Бу йил олимпиадада мезбон Туркманистон, шунингдек, Россия, Хитой, Эрон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Арманистон, Озарбайжон каби хорижий давлатларнинг олий таʼлим муассасаларидан 200 нафардан зиёд талабалар қатнашмоқда. Халқаро стандартларга мувофиқ олимпиада яккалик ва жамоавий тартибда ўтказилади. Иштирокчилар мураккаб назарий ва амалий масалаларни ечиш бўйича баҳслашадилар, ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланадилар. Аҳамиятлиси, олимпиадада Қарши давлат университети Ноорганик кимё кафедраси доценти Нигора Жўрақулова бошчилигида кимё мутахассислиги  1-босқич магистранти Шомуродова Маржона Зариф қизи, кимё таълим йўналиши 3-босқич талабалари Зокиров  Аслбек Мирзоҳид ўғли, Бобоқулов Бахтишод Норпўлатович ва Зайриддинова Анора Ойбек қизи иштирок этмоқда. Талабаларимизга ушбу нуфузли халқаро олимпиадада омад тилаймиз!