ҚарДУ ўқитувчиси республика турнирида совриндор бўлди
19 Ноябрь 2024, 05:19
Университет янгиликлари
13-17 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрининг "Универсал" спорт мажмуасида "Кураш ҳафталиги" бўлиб ўтмоқда. Ҳафталик доирасида 46-55 ёшли фахрий курашчилар ўртасида республика турнири ўтказилди. Унда юртимизнинг барча ҳудудларидан 8 та вазн тоифасида 80 дан ортиқ иштирокчилар жам бўлди. Қувонарлиси, 85 кг вазн тоифасидаги беллашувларда университет Спорт клуби раис ўринбосари, Спорт фаолияти кафедраси ўқитувчиси Дилшод Соатов бронза медални қўлга киритди. Ҳамкасбимизни ушбу ютуқ билан чин дилдан қутлаймиз!