Университет талабасининг мақоласи туркияда нашр этилган тўпламдан ўрин олди

Туркиянинг Аланя шаҳрида "Baygenç" нашриёти томонидан Ўзбекистондаги "Shine" қизлар академияси билан ҳамкорликда тайёрланган мамлакатимизда турли соҳаларда самарали фаолият олиб бораётган иқтидорли ва фаол хотин-қизларнинг ижодий ишлари жамланган "O'zbekistan'ın umutlu Çiçekleri" (Ўзбекистоннинг умидли чечаклари) китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Қувонарлиси, ушбу китобдан Қарши давлат университети Хорижий тиллар факультети Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили) йўналиши 4-курс талабаси Севинч Эркинованинг "Бола миясини шакллантириш омиллари" мавзусидаги мақоласи ҳам ўрин олган. Талабамизни ушбу ютуқ билан самимий қутлаймиз! 

Албатта, бу каби лойиҳалар икки миллат ўртасидаги адабий, илмий, маъданий ва дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.