Пазанда қиз – оила кўрки

11-октябр “Халқаро қизлар куни” муносабати билан Филология факультети 10-сонли талабалар турар жойида “Пазанда қиз – оила кўрки” мавзусида пазандачилик танлови ўтказилди. 

Тадбир аввалида факультетнинг Хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчиси Р.Сайдуллаева мамлакатимизда хотин-қизларимизнинг таълим олиши, уларни ҳар томонлама етук инсонлар, жамият тарбиячилари бўлиб улғайишлари учун барча шарт-шароит ва имкониятлар яратилганлиги юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди. 

Ёшлар билан ишлаш бўлими тютори Ш.Ашурова, тарбиячи-педагог М.Раҳмонованинг бевосита ташаббуси остида ташкил этилган танловда иштирокчи қизлар томонидан тайёрланган таомлар - сифати, таъми, тайёрлаш технологиясининг ўзига хослиги асосида баҳоланди. Тадбир якунида маҳоратли қатнашчилар эсдалик совғалари билан тақдирланди.