Меҳр ва саховат куни
Давлатимиз раҳбарининг “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-82-сон фармонига биноан ҳар ҳафтанинг жума куни "Меҳр ва саховат куни" этиб белгиланган.
"Меҳр ва саховат куни" тадбирлари доирасида 11 октябр куни Иқтисодиёт, Тиббиёт, Физика ва Математика факультетларининг Хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчилари М.Останова, М.Муҳаммадиева, Н.Одилова, Ф.Кличова Қарши шаҳар Маҳаллот маҳалласида истиқомат қилувчи университет фахрийлари М.Абдуллаева, А.Амирқулова хонадонларига йўқлаб бордилар.
Дилдан суҳбатларда ҳаётий тажрибалар ўртоқлашилди. Фахрийлар дориломон кунлар шукронаси, юртимиз тинчлиги, осойишталиги, халқ фаравонлигини тилаб дуога қўл очдилар.