“Қақнус”нинг маҳорати эътирофга сазовор бўлмоқда
Юртимизда октябр ойининг биринчи ҳафтаси Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги сифатида нишонланади. Бу ҳақда “Сиёсий қатағон қурбони бўлган юртдошларимиз ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, тарғиб этиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш борасидаги ишларни кенгайтириш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Ҳафталик муносабати билан Қарши тумани Хонобод қўрғонида жойлашган 15473 ҳарбий қисмда “Ҳақиқат учун курашганлар” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирга Қарши давлат университетининг “Қақнус” талабалар театр студияси таклиф этилди. Шу куни ёш талаба-актёрлар томонидан Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим қаламига мансуб “Чўлпон” (Кундузсиз кечалар) спектаклидан кичик саҳна кўринишлари ҳамда монологлар намойиш этилди. Талабаларимизнинг маҳоратли ижроси тадбир иштирокчилари томонидан олқишлар билан қарши олинди.