Педагогика факультети

6 May, 2021

ФАКУЛЬТЕТ ТАРИХИ

Факультет жамоаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонун” ҳамда Республикамиз Президентининг “Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустакамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига амал қилган ҳолда олиб бормоқда. Факультет фаолияти олий таълим, касб-ҳунар ва ўрта махсус таълими, умумтаълим муассасалари ҳамда ижтимоий соҳалар учун зарур бўлган юқори малакали мутахассислар тайёрлашга қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2015-йил 16-январда тасдиқланган “Университет факультетлари ва кафедралари тузилмаси”, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 20-апрелдаги ПҚ-2909-сон, 2018-йил 07-майдаги ПҚ-3689-сон, 2018-йил 05-июндаги ПҚ-3289-сон қарорига асосан ўзгартириш киритилганлиги маълум қилиниб, 2018-йил 20-октябрда тасдиқланган “Қарши давлат университети ташкилий тузилмаси”га мувофиқ Мактабгача ва бошланғич таълим факультети, 2019-йил 20-декабридан университет ректорининг 651 Х буйруғига мувофиқ Педагогика факультети қайта ташкил этилди.

2003-йилда факультет Педагогика-психология деб номланди ва факультет декани этиб профессор А.Чориев тайинланди.

2007-йилдан факультет декани этиб доцент Б.Жўраев, 2014 апрелидан 2021 йил апрел ойига қадар доцент Ш.Нуруллаевалар фаолият юритдилар. 2021 йил май ойидан бошлаб факультет декани вазифасида п.ф.ф.д. (PhD) И.Юлдошев фаолият юритмоқда.

Факультет таркибида Мактабгача таълим, Бошланғич таълим, Педагогика, Психология ва Факультетлараро чет тили (ижтимоий ва гуманитар йўналишлар учун) кафедралари мавжуд.

Факультетда жами 4288 нафар  талаба, 62 нафар магистр, 3 нафар таянч доктарант ва 1 нафар мустақил изланувчи таҳсил олмоқда. Факультетда  27 та ўқув хона, маънавият хоналари мавжуд. Факультет кафедраларида 92 штат бирлигида 2 нафар фан доктори, профессор, 1нафар профессор, 10 нафар доцент, 8 нафар фан номзоди катта ўқитувчи, 6 нафар фалсафа доктори (PhD), 8 нафар катта ўқитувчи ва 57 нафар ассистент-ўқитувчи фаолият кўрсатмоқдалар. 

 

Илмий салоҳият 29% ни ташкил этади. Кейинги 3 йилда 6 нафар ўқитувчи тадқиқот ишларини якунлаб номзодлик  гувоҳномасини олдилар.

Факультет маъмурияти

Педагогика факультети декани в.б.

Юлдошев Исмоил Абриевич

Қабул вақти: Ҳар куни 15.00-17.00 (Душанбадан ташқари)

Телефон: (+998 90) 187-76-52

E-mail:  yuldoshevi1983@gmail.com

Ўқув ишлари бўйича декан муовини 

Муҳаммадиева Манзура Маратовна

Қабул вақти: Ҳар куни 15.00-17.00 (Шанбадан ташқари)

Телефон: (+998 90) 638-03-80

E-mail: muhammadiyevam@umail.uz 

Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини

Файзуллаев Холмўмин Намозович

Қабул вақти: Ҳар куни 15.00-17.00 (Душанбадан ташқари)

Телефон:(+99891) 427-67-51

E-mail: fayzullayev­_58@umail.uz 

Илмий ишлар ва инновациялар бўйича декан муовини

Муродова Зулфия Қаюмовна

Қабул вақти: Ҳар куни 15.00-17.00 (Шанбадан ташқари)

Телефон:(+99891) 463-76-78

E-mail: murodova-zulfiya@mail ru

Ўқув ишлари бўйича декан муовини

Эрназаров Зохид Эрназарович

Қабул вақти: Ҳар куни 15.00-17.00 (Шанбадан ташқари)

Телефон:(+99899) 662-00-72

E-mail: zohidernazarov060384@mail.ru

Ўқув ишлари бўйича декан муовини 

Ёзиева Умида Лутфуллаевна п.ф.ф.д, доцент

Қабул вақтиҲаркуни 15.00-17.00 (Шанбадан ташқари)

Телефон:(+99890) 729-51-15

E-mail: uyoziyeva@mail.ru

Факультет кафедралари

Бошланғич таълим кафедраси

Мактабгача таълим кафедраси

Педагогика кафедраси

Психология кафедраси

Факультетлараро чет тили (ижтимоий ва гуманитар йўналишлар учун) кафедраси

Факультетда қуйидаги таълим йўналишлари бўйича бакалаврлар тайёрланади:

5111700 - Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш

5111800 - Мактабгача таълим

5110900 - Педагогика-психология

5210200 - Психология

Қуйидаги мутахассисликлар бўйича магистларни тайёрлайди:

5А111701 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим);

5А111801 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (мактабгача таълим);

5А110901 – Педагогика назарияси ва тарихи (фаолият турлари бўйича);

5А210201 – Психология(фаолият турлари бўйича)

ФАКУЛЬТЕТДА ЭРИШИЛГАН ЮТУҚЛАР

Факультетда таълим йўналишлари бўйича ўқув адабиётлари, монография, ўқув – услубий қўлланмалар ва ишланмалар ҳамда ўқитиладиган фанларнинг ўқув –услубий мажмуаларини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилган. Яратилган электрон  мажмуалар ахборот  ресурслари маркази, ЗиёНЕТ ва бошқа сайтларга жойлаштириб борилмоқда. Профессор–ўқитувчилар томонидан охирги уч йилда  6 та дарслик, 5 та монография, 10 ўқув–услубий қўлланма, 170 дан ортиқ мақолалар нашр этилди.
Факультетдаги кафедралар мутахассислари Қарши шаҳридаги умумтаълим мактаблари ва МТМлар билан ўзаро ҳамкорликда иш олиб борадилар.

Бошланғич таълим кафедраси

Мактабгача таълим кафедраси

Педагогика кафедраси

Психология кафедраси

Факультетлараро чет тили (ижтимоий ва гуманитар йўналишлар учун)