Ётоқхона излаш талабанинг муаммосига айланмаслиги лозим
Ҳар гал янги ўқув йили бошланиши арафасида талабалар учун ётоқхона масаласини ҳал этиш муҳим масалага айланади. Чунки, олий таълимга талабалар қамрови ошиши натижасида табиийки талабалар турар жойига эҳтиёж ҳам ошиб боради. Хўш бу борада Қарши давлат университетида ишлар қай тартибда йўлга қўйилган?
Олий таълим муассасаси таркибидаги 10 та талабалар турар жойининг қуввати 3038 ўринга мўлжалланган бўлиб, мазкур кўрсаткич мавжуд эҳтиёжни тўлиқ қоплаш имконини беради.
Олийгоҳ асосий дарвозаси олдида ташкил қилинган “Талабалар турар жойлари ва ижара хонадонлари” бўйича маълумотлар марказида талабаларнинг ётоқхона ва ижара хонадони билан боғлиқ муаммолари масъуллар томонидан тезкорлик билан ижобий ҳал этилмоқда.
Қолаверса, талабалар ўз мурожаатларини (97) 143 51 71, (97) 070 77 90 ва (91) 644 44 54 телефон рақамлари орқали тўғридан-тўғри масъулларга йўллашлари ҳам мумкин.
Шунингдек, талабаларга янада қулайлик яратиш мақсадида университет расмий сайтида Қарши шаҳридаги мақбул шароитларга эга ижара хонадонларининг манзилли рўйхати шакллантирилган (https://qarshidu.uz/oz/page/ijara).
Маълумот ўрнида, университет ётоқхоналарига жойлашиш учун Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали электрон ариза юбориш мумкин.
Хулоса сифатида айтиш мумкин, сарлавҳада эътироф этилганидек, талабаларнинг муаммоси ётоқхона излаш эмас, балки бор эътиборни сифатли таълим олишга қаратишлари лозим.