ҚарДУ магистранти “Climate education” лойиҳасида

22 Август 2025, 07:45
Университет янгиликлари

Қарши давлат университети Микробиология мутахассислиги 2-курс магистранти Махрамов Зухриддин Алишер ўғли 2025-йил 13–18-август кунлари Қирғизистон Республикасида ўтказилган “Climate education” халқаро лойиҳасида иштирок этди. Лойиҳа Teach for Kyrgyzstan, Teach for Kazakhstan ва Teach for Uzbekistan ташкилотлари ҳамкорлигида ўтказилиб, Марказий Осиёда иқлим бўйича етакчиликни мустаҳкамлаш ҳамда минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришни кўзлаган. Мазкур ташаббус иқлим ўзгариши оқибатида юзага келаётган умумий муаммоларни енгиб ўтишда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлашга хизмат қилади.