ҚарДУ талабаси ЖИНРда халқаро амалиётни муваффақиятли якунлади

11 Август 2025, 07:53
Университет янгиликлари

Қарши давлат университети Физика факультети 4-курс талабаси Ҳикмат Тўрақулов 2025-йил февраль-апрель ойларида Россиянинг Дубна шаҳридаги Бирлашган ядровий тадқиқотлар институтида (ЖИНР) 8 ҳафталик STAR дастури бўйича 4000 долларлик тўлиқ грант асосида халқаро амалиёт ўтди. Амалиёт давомида у экспериментал физика, маълумотларни таҳлил қилиш ва илғор лаборатория техникаси бўйича тажриба орттирди, ЖИНР олимлари билан илмий лойиҳаларда ишлади ва сcопус базасидаги журналлар учун мақола тайёрлади. Шунингдек, турли мамлакат олимлари иштирокидаги семинар ва мунозараларда қатнашди. Ушбу тажриба унинг касбий салоҳиятини ошириб, ҚарДУ ва ЖИНР ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаши кутилмоқда.