
Президент ва номли давлат стипендиялари танловининг университет босқичи бўлиб ўтди
11 Август 2025, 07:44
Университет янгиликлари
Қарши давлат университетида Президент ҳамда номли давлат стипендияларига даъвогарлик қилаётган иқтидорли талабалар иштирокида танловнинг университет босқичи ўтказилди. Тадбир аввалида Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор О.Кузиев стипендиялар мазмуни, танлов босқичлари ва талаблари ҳақида маълумот бериб, иштирокчиларга муваффақият тилади. Танловда 6 нафар магистрант ва 39 нафар бакалавриат талабаси Ўзбекистон тарихи ҳамда хорижий тиллар бўйича махсус суҳбатда қатнашди. Яхши натижа кўрсатган талабалар кейинги босқичга йўлланма олди. Шунингдек, иқтидорли талабалар билан ишлаш бўйича мутахассис Ш.Иброҳимов танлов тартиби, баҳолаш мезонлари ва ариза топшириш тизими ҳақида батафсил тушунтириш берди.