“Монтессори тренерларини тайёрлаш” курсининг 8-мавсуми якунланди

11 Август 2025, 07:46
Университет янгиликлари

Монтессори таълим тизими – бу болаларнинг мустақил фикрлаши, амалий фаолият орқали ўрганиши ва ривожланишини таъминловчи илғор ёндашувдир. Бу тизимда тарбиявий машғулотлар болаларнинг қизиқишлари ва эҳтиёжларига мос тарзда, зарур воситалардан фойдаланган ҳолда ташкил этилади. Қарши давлат университетининг Мактабгача таълим ва Бошланғич таълим йўналишлари талабалари учун Жанубий Кореянинг “KOICA” ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилган “Монтессори тренерларини тайёрлаш” ўқув курсининг 8 мавсуми муваффақиятли якунланди. 29-июль куни бўлиб ўтган якуний тадбирда курсни муваффақиятли тамомлаган иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди.