Хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш истагида бўлган талабгорлар учун касбий (ижодий) имтиҳонлар бошланди

16-август куни, Қарши давлат университетида хорижий ва нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчириш бўйича алоҳида иқтидор талаб қилинадиган таълим ёʻналишларига ҳужжат топширган абитуриентлар учун касбий (ижодий) имтиҳонлар бошланди.

Имтиҳонларда Спорт фаолияти: кураш, дзюдо, футбол ҳамда тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси, мусиқа таълими ёʻналишлари боʻйича жами 67 нафар талабгорлар синовдан ўтишмоқда.

ЭСЛАТМА: касбий (ижодий) имтиҳонларда қатнашган талабгорлар, мажбурий фанлар (она тили, математика, тарих)дан ўтказиладиган тест синовларида ҳам иштирок этишлари шарт. Акс ҳолда, уларнинг касбий (ижодий) имтиҳонда олган баллари инобатга олинмайди.