“Ёшлар келажак бунёдкорлари” ллл экология ва туризм халқаро қурултойи МДҲ ёшларини бирлаштирди!
Жорий йилнинг 8-13-август кунлари Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманда жойлашган "Лочин" оромгоҳида "Ёшлар келажак бунёдкорлари" ллл-экология ва туризм халқаро қурултойи бўлиб ўтди.
Ташкил этилган Қурултой давомида “Туризм ва экология“ мавзуларида ўқув семинарлар, “Заковат”, "Мунозара" интеллектуал ўйинлари, "МУН" (Модель оф Унитед Натионс) лойиҳаси, Дизайнерлик коʻргазмалари, “Туризм квест”, “Туризм спартакиадаси” танловлари, Энг яхши туризм ва экология лойиҳалари танловлари ҳамда Туризм ва Экология Кенгаши элчилари сайлови ташкил этилди.
Мазкур қурултойда Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Малайзия, Миср, Бангладеш давлатлари ҳамда республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган ёшлар, жумладан Қарши давлат университетининг фаол ёшлари ҳам ўз билим ва қобилиятларини намоён этган ҳолда турли йўналишлар бўйича фахрли ўринларни эгаллашди.
Аҳамиятлиси, Иқтисодиёт факультетининг 4-босқич талабаси Аъзам Муратов Қашқадарё вилоятининг Ёш туризм элчилари Кенгашида 2024-2025-йиллар давомида фаолият олиб бориши учун “Ишонч ёрлиғи” билан тақдирланди.