Президент ва номли давлат стипендиялари танловининг дастлабки босқичи ўтказилди
Қарши давлат университетида Президент ва номли давлат стипендияларига номзод талабалар учун танловнинг олий таълим босқичи синов жараёнлари бўлиб ўтди. Синовлар аввалида университетнинг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори И.Бекпулатов Президент ва номли давлат стипендияларининг аҳамияти, танлов босқичлари ва талаблари ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди ва барча иштирокчиларга омад тилади.
Танловнинг илк босқичида Қарши давлат университетининг 3 нафар магистрант ва 41 нафар бакалавр босқичи талабалари Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ислом Каримов, Навоий, Улуғбек, Бобур номли давлат стипендияларига даъвогарлик қилмоқда. Талабгорлар Ўзбекистон тарихи ва хорижий тилларни билиш даражаси доирасида махсус комиссия аъзолари томонидан суҳбатдан ўтказилди. Синовдан юқори натижа билан муваффақиятли ўтган талабгорлар танловнинг кейинги босқичида иштирокини давом эттиради.