Университет янгиликлари

Шахмат ақл чархи

16 November, 2022

Шахмат - ақл чархи деб бежиз айтишмайди. Чунки шахмат - инсон ақлий қобилиятини ривожлантирадиган ажойиб ўйин, унда мустақил ишлаш, ўзига ишонч кўникмасини шакллантиради.

Талаба-ёшларнинг дарсдан бўш вақтини бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида Амалий математика кафедраси томонидан 2022 йил 15 ноябр куни 3-талабалар турар жойида шахмат бўйича яқинда ўтказилган “Zakovat-Gambit” турнирининг 3-ўрин соҳиби Абдумалик Халилов иштирокида шахмат бўйича маҳорат дарси ўтказилди.

Ушбу маҳорат мусобақа кўтаринки кайфият ва ўзаро дўстлик руҳида ўтди ҳамда қизғин беллашувларга бой бўлди. Мусобақа якунида ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.