Талабалар лигаси доирасида кураш бўйича Республика финал баҳслари ўтказилмоқда

Термиз давлат университетида 12 та спорт турини қамраб олган “Талабалар лигаси” спорт мусобақаларининг кураш тури бўйича Республика финал босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган энг кучли талаба полвонлари гиламда ўз маҳоратини намойиш этмоқда. Қарши давлат университети талаба-спортчилари ҳам мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, қуйидаги натижаларни қайд этди:

73 кг вазн тоифасида — Рамзиддин Ўроздавлатов
81 кг вазн тоифасида — Аброр Қулмуҳаммадов
90 кг вазн тоифасида — Жасур Мажидов

Қарши давлат университети жамоаси спортчи талабаларимиз ҳамда уларнинг мураббийи Одилбек Суюновни ушбу ютуқлар билан самимий табриклайди ва келгуси баҳсларда уларга янада улкан муваффақиятлар тилайди.