Аёл матонати ва назм гўзаллиги — Ҳалима Худойбердиева ижодига бағишланган тадбир

Филология ва Ижтимоий фанлар факультетларида Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева таваллудининг 79 йиллигига бағишланган “Назмда аёл қалби ва матонати” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда шоира ижодининг ўзбек адабиётидаги ўрни, шеърларида Ватанга муҳаббат, она тимсоли, аёл матонати ҳамда миллий қадриятларнинг бадиий ифодаси ҳақида атрофлича фикр юритилди. Профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар томонидан тақдимотлар қилиниб, шоира шеърларидан намуналар ўқилди. Мазкур тадбир ёшлар маънавиятини юксалтириш, миллий адабиётга қизиқишни ошириш ва ижодий дунёқарашни бойитишга хизмат қилади.