Қарши давлат университети катта юристконсульт лавозимига шартнома асосида малакали ҳуқуқшуносларни ишга таклиф этади!
Талабгорларга қўйиладиган талаблар:
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари, юридик хизматга ҳамда таълимга оид барча ҳужжатлардан хабардор бўлиши;
Университетнинг хўжалик-молия фаолиятига оид шартномаларини тузиш ва расмийлаштириш тартибини билиши;
Олий маълумотга эга бўлиши (ҳуқуқшунос, юрист);
Камида 5 йиллик ҳуқуқшунос (юрист) сифатида иш стажга эга бўлиши;
Давлат тилини, шунингдек, рус ёки инглиз тилларини билиш лозим.
Катта юристконсульт лавозимига ходимларни ишга қабул қилиш жараёнида номзодларнинг ҳужжатлари ўрганиб чиқилади ҳамда талабгорлар билан суҳбат ташкил этилади.
Манзил: 180103. Қарши шаҳри Кўчабоғ кўчаси 17-уй Қарши давлат университети Ходимлар бўлими
Телефон: 75 220-02-10, 75 220-02-18
Электрон почта: карду@умаил.уз