Яна бир Speaking Club муваффақиятли якунланди!
4 Май 2026, 05:10
Университет янгиликлари
Туризм амалиёт марказида Intellectual Students Council томонидан навбатдаги Speaking Club ташкил этилди. Сессия “Is Uzbekistan becoming a ‘cultural copy’ of the West, or is it simply modernizing for the 21st century?” мавзусида инглиз тилида дебат тарзида ўтказилди. Унда Иқтисодиёт ва Хорижий тиллар факультетлари талабалари фаол иштирок этиб, турли фикр ва қарашлар асосида мазмунли муҳокамалар олиб бордилар. Тадбир давомида иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди. Тадбир Интеллеcтуал Студентс Cоунcил жамоаси томонидан юқори савияда ташкил этилди.