Университет янгиликлари

Хорижий тилларни пухта ўрганиш келажакка сармоя демакдир

12 May, 2022

Жорий йилнинг 11 май куни Қарши давлат университети ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий вакиллиги ҳамкорлигида "Foreign languages in students’ life" мавзусида семинар ташкил этилди. Семинарда Инглиз филологияси факультети профессор-ўқитувчилари ва 3-босқич талабалари иштирок этди. 

Тадбирда Агентлик вакиллари Даврон Тожиев, Бахтиёр Элмуродов томонидан ўтган бир йил вақт мобайнида Агентликнинг фаолиятида амалга оширилган ишлар, талабаларга яратилаётган имкониятлар, хорижий тилларни пухта ўзлаштирган талабалар бандлигини таъминлаш каби мавзуларда сўз юритилди. Шунингдек, семинар давомида бугунги куннинг муҳим мавзуларидан бири тил билиш даражасини ифодалайдиган сертификатларни олиш тартиби, Агентликнинг лойиҳалари бўйича батафсил маълумотлар берилди.